Nexia ва MAN юк машинаси йўл талашиб
тўқнашиб кетди
Uz24 Ўқувчилари бугун эрталаб пойтахтимиз кўчаларида гувоҳи бўлган воқеалар ҳамда эътиборларини тортган айрим ҳолатлар ҳақида хабар берадилар.
Рустам исмли ўқувчимизнинг ёзишича кейинги пайтларда кабель телефидениеси орқали намойиш этиладиган (Карусель, Дисней, Детский мир) болаларга мўлжалланган телеканаллар кечки соат 22:00дан кейин ўчириб қўйилмоқда экан. Бунинг сабабини ўша кабель тв хизматини кўрсатувчи операторлардан сўраб билиш мумкин, лекин мантиқа олиб қараганда ҳам бунинг жавоби барчага бирдек тушунарли назаримизда. Болаларга мўлжалланган телеканал аудиториясини инобатга олган ҳолда, эфир вақтини белгилайди. Шундай экан, ушбу телеканаларнинг кечки пайт ўчирилаётганини ана шу мезонга боғлаш мумкин. Мисол учун "Болажон” телеканали ҳам кечки пайт кўрсатувларини якунлаб, эфирда виртуал аквариум тасвирини қолдирмоқда.
Раъно исмли бошқа бир ўқувчимиз эса пойтахтимиз кўчаларида байрам нафаси сезилаётгани ҳақида ёзади. "Янги йилга тайёргарлик бошлаб юборилди, кўчаларда арчалар безатилмоқда”, деб ёзади Раъно. Дарҳақиқат, пойтахтимизда одатда қишнинг биринчи кунларидан бошлаб, янги йил байрамига тайёргарлик бошлаб юборилади. Кўча ва ҳиёбонлар турли туман чироқлар ва арча дарахтлари билан безатилиб, ён-атроф байрам қиёфасига киради. Мустақиллик майдонида эса мамлакатнинг бош арчаси-баландлиги 30 метрлик арча қад ростлаб барчани байрамга чорлайди. Бу ерда шунингдек турли аттракционлар ва саҳна кўринишлари ҳам ташкил этилади.
Чилонзорлик ўқувчимиз эса болалар майдончасидаги ағдарилиб ётан дарахтга эътибор қаратган. "Мана уч ойдирки дарахт шохлари болалар майдончасидаги ўриндиқни хира қилиб ётибди, лекин ҳеч кимнинг бу билан иши йўқ”, деб манзарага изоҳ беради, Ирина. Унинг сўзларига кўра шу ерда яшовчи аҳоли бу ҳақда тегишли мутасаддиларга мурожаат қилишган, лекин ҳозирча натижа йўқ. Биз эса ўз навбатида пойтахтимизда шанба тозалик куни деб эълон қилинганини ёдга солиб ўтмоқчимиз. Фикримизча, бу каби камчиликларни махалла аҳли бир ёқадан бош чиқариб ҳал этиши мумкин.
Бугун эрталаб Ле гранд меридиан меҳмонхонаси атрофида, аниқроғи "Тараққиёт” ва "Шаҳрисабз” кўчлари кесишган чорраҳада йўл транспорт ҳодисаси рўй берган: "МАN” юк машинаси олдиндаги "Нексия”нинг орқа чап қисмини эзиб қўйган. Гувоҳларнинг айтишича, бунга нексия ҳайдовчисининг ўзи айбдор. Чунки у мумкин бўлмаган йўлакдан 6-туғруқхона томонга бурилишга қарор қилган ва оқибатда юк машинасининг тагида қолган. Бахтли тасодиф туфайли, юк машинасининг тезлиги юқори бўлмаган, акс ҳолда воқеа бундандан ҳунук кўриниш олиши муқаррар эди.
Тошкент халқа йўлининг икки томонида жойлашган "Бек барака” ва "Абу Сахий” буюм бозорлари оралиғида ер ости йўли барпо қилинганига ҳам анча бўлди. Мақсад пиёдалар ва автотранспортлар ҳаракатини тартибга солиш, уларга янада қулайлик яратиш. Бироқ, айрим йўловчилар ё эриниб, ё шошибми ҳамон автомобиль йўлини кесиб ўтишда давом этишмоқда ва бу билан ҳаётларини хавф остига қўйишмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ғоятда тирбанд бўлган йўл устидан ҳатто катта юк ортилган араваларни ҳам олиб ўтиш одат тусига кирган. Бу эса табиийки, йўл ҳаракатини янада қийинлаштирмоқда.
Sana: 21/11/2024 Bo`lim: |
Ko`rdi: 3718 Qo`shdi: Mexmon |
Barcha Izohlar: 1 | ||||||||||||||||||||
Asosiy bo`limlar
Mini-chat
Nimani qidiramiz?
Ob-havo ma`lumotlari
Bizga qo'shiling!
Statuslar
SHER KIRITISH MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР Forumda nima gaplar?
So'ngi sharxlar
Hammaga salom. Kim rus va ingliz tili 6rganmoqchi b6lsa menga murojat qilsin. Manzil andijon yangi bozor mumtoz r6parasi telefon +998901469377... jaaa jonga tegdiyu bular... obbooooo... Oka z6r... bu qoshiq menga yoqdi juda... Yigitning sevgisi chin ekan... Ulugbek menike4ir 2 chiqar kutaman ukam... Exxxx axmoq... Ummonga gap yo'q... Salom... Biz bilan aloqa
Admin: Muzaffar Mail: MusicTv.uz@mail.ru Tel: +99894 500-30-35 Ish Vaqti: 09:00 - 18:00 odnoklassniki.ru/musictv.uz Sayt xaqida ma'lumot
Ro'yhatdan o'tganlar Barcha: 2139 Из них Admin: 3 Yigit qizlar Yigitlar: 1826 |