СЕНИ УЧРАТГАН КУН…
умр йўлларида сенга йўлдош бўладиган кишининг кимлиги ҳамма учун бирдек қизиқ. У билан танишув, аниқроғи, илк учрашув онлари эса ундан-да қизиқ. Шундай эмасми? Бугун биз айрим машҳур юлдузлар билан суҳбатлашиб, уларнинг илк учрашув онларини эсга олдик.
Кўргазмадаги энг гўзал «сурат»
Шербек ШОДИЕВ, хонанда:
- Бир куни яқин ўртоғим билан расмлар кўргазмасига бориб қолдик. Маҳорат билан чизилган суратларни томоша қилиб юргандик, бир қизни кўришим билан юрагим «жиз» этди. Расмларни томоша қилган бўлиб, унинг орқасидан эргашиб юравердим. Кейин билсам, у санъат соҳасида ўқир экан. Ҳар замонда расмлар ҳақидаги фикрини ҳам сўраб қўяман. Расмларни яхши тушунади-да. Бир пайт у менинг кимлигимни билиб қолиб, «Сиз Шербек Шодиев эмасмисиз?» деб сўради.
Икки ой телефон орқали гаплашиб юрдик. Лекин шу муддат ичида бирор марта учрашмадик. Қачон бирор жойга таклиф қилсам, доим «йўқ» дерди. Охири, бир куни театрга борамиз, деб аранг кўндирдим. Ўша пайтда намойиш этилаётган «Андишали келинчак»ка кирганмиз. Лекин унга дилимдагини сира айтолмаганман. Онамни совчиликка юбориб, шу орқали унда кўнглим борлигини билдирганман. Мана, тақдир экан, ўша санъатшунос қиз билан бир оила бўлиб, бахтли яшаяпмиз.
«Мен учун ишидан
воз кечган…»
Наргиза АБДУЛЛАЕВА, актриса:
- Турмуш ўртоғим билан илк маротаба Москва шаҳридаги ошхоналардан бирида учрашганмиз. Кўп қариндошларимиз ўша ерда бўлгани учун мен ҳам боргандим. У киши эса ошпаз бўлиб ишларди. Ҳар гал ўша ошхонага кирсам, бир йигит менга тикилиб қараб тураверарди. Мен эса эътибор бермасдим. Ҳатто бир куни дилидагини айтган. Лекин мен рўйхушлик бермадим. Шу орада Тошкентга келдим. Буни қарангки, менга муҳаббати кучлилигидан ишини ташлаб, орқамдан келган. Шунда ҳам у кишига нимагадир ишонмадим. Хуллас, роса синаб, бир сўзли, мард йигит бўлгани учун розилик берганман. Ҳозир ўша дамларни кулиб эслаймиз.
Ашаддий мухлисига
уйланган
Сардор Раҳимхон, хонанда:
- Ижод, иш деб елиб-югуриб юрган кунларимнинг бирида онам мени уйлантирмоқчилигини айтиб қолдилар. Севган қизим бўлмагани учун онамга «Сизга ёқса, бўлди», деганман. Бир куни онам Архитектура ва қурилиш институтига қиз излаб борганлар. Онам анкеталарни кўриб ўтирганда, кафедрага узун бўйли, чиройли, онамнинг дидидаги бир қиз кириб келган. Онам ўша заҳотиёқ унга маҳлиё бўлиб, саволга тутган. Ҳеч нарсадан хабари йўқ қиз эса, онамнинг саволларига жавоб бераверган. Онам ўша қизни келин қиламан, деб аҳд қилганлар.
Бир куни онам билан институтга бордик, мен қизни узоқдан кўрдим. Тўғриси, ўшанда уни ёқтириб қолганман. Онам қизнинг уйига совчи бўлиб борганида, у менинг ашаддий мухлисим эканини билганлар. Чунки хонасида менинг кўп расмларим илинган экан. Шундан сўнг тўйимиз тезлашиб кетган.
«Учрашувга олиб чиқиш осон бўлмаган»
Самандар Ҳамроқулов, хонанда:
- Наманганлик бир такси ҳайдовчи яқин амаким бор. Турмуш ўртоғим ўша аканинг қизи билан дугона эди. Онам қизнинг расмини кўрсатганда, ҳаётда ҳам шундай чиройлимикан, деб қизиққанман. Сўнг шу амакининг уйига бориб, учрашув ташкил қилганмиз. Лекин уни учрашувга олиб чиқиш осон бўлмаган. Бир амаллаб, минг хил баҳона билан амакининг қизи уни меҳмонга чақириб келди. Анча пайтдан сўнг қиз ўтирган хонага кирдим. Тўғриси, расмда қандай бўлса, шундай чиройли қиз экан. У билан бироз гаплашиб ўтирдик. Шундан кейин онамга қиз ёққанлигини айтганман.

Sana: 21/11/2024 Bo`lim: |
Ko`rdi: 4165 Qo`shdi: Mexmon |
Barcha Izohlar: 1 | ||||||||||||||||||||
Asosiy bo`limlar
Mini-chat
Nimani qidiramiz?
Ob-havo ma`lumotlari
Bizga qo'shiling!
Statuslar
SHER KIRITISH MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР Forumda nima gaplar?
So'ngi sharxlar
Hammaga salom. Kim rus va ingliz tili 6rganmoqchi b6lsa menga murojat qilsin. Manzil andijon yangi bozor mumtoz r6parasi telefon +998901469377... jaaa jonga tegdiyu bular... obbooooo... Oka z6r... bu qoshiq menga yoqdi juda... Yigitning sevgisi chin ekan... Ulugbek menike4ir 2 chiqar kutaman ukam... Exxxx axmoq... Ummonga gap yo'q... Salom... Biz bilan aloqa
Admin: Muzaffar Mail: MusicTv.uz@mail.ru Tel: +99894 500-30-35 Ish Vaqti: 09:00 - 18:00 odnoklassniki.ru/musictv.uz Sayt xaqida ma'lumot
Ro'yhatdan o'tganlar Barcha: 2139 Из них Admin: 3 Yigit qizlar Yigitlar: 1826 |