«Одноклассники»да…
Қиз: «Хайр, Шоҳруҳ ака, ҳозир дадамнинг ҳайдовчиси келади. Дадам билан тилла дўконига бориб, менга узук оламиз».
Йигит: «Майли, Шаҳзода, хайр. Мен ҳам чет эллик меҳмонларни кутиб олгани аэропортга боришим керак. Чунки улар бизнинг фирма билан шартнома тузгани келишяпти».
Шундан сўнг Шоқосим доимгидек молларга ем бергани, Шарофот эса сигир соғиш учун оғилга йўл олибди.
Кўнгил шеър истайди…
Куз бу — кўнглимизнинг эрка баҳори,
Ўттиз куни ёруғ, йўқ заволлари.
Ёлғон куйганларнинг аламга бориб,
«Айрилиқ ойи» деб очган фоллари!
Ахир, келасиз-ку қуёшдай тошиб,
Инжу севинчлардан кипригим оғрир.
Бахтимиз сурурин кўргали шошиб
Булутлар супрасин тешади ёмғир.
Юраклар жаранги борар йўқолиб,
Ҳарир мезонларнинг нозик сасида.
Келинг, бир умрга кетамиз қолиб
Ишқимиз гуллаган хазон фаслида…
Севгимизнинг тоза бўсағасида…
Ирода Умарова
Дил номаси
Китоб номлари билан севгимни айтайин сенга…
«Биласанми, Нози, мактабни битиргандан кейин «Икки эшик ораси»да қийналиб кетдим. Мактабда «Ўтган кунлар»имиз жуда ажойиб экан. Сенга севги изҳор қилишга қўрқдим. Лекин кеча «Асрга татигулик кун» бўлди — сен билан гаплашдим. Шу пайтгача «Тушда кечган умрлар» экан ҳаётим. «Абадият қонуни» шуки, мен сенга асирман. «Дунёнинг ишлари» шу қадар ажойибки, биз бир даврда, бир ерда, бир-биримиз учун яратилганмиз. Юрагимга қара, у сенсиз мисоли «Лолазор». Билсанг, сенсиз ҳаётим «Сароб». «Азизим», сени «Телба»ларча севаман!
Сенинг «Дон Кихот»инг
Севгингизни изҳор этинг!
Бир куни «Бахтни қўлдан бой бермаслик» мавзусида семинар бўлиб ўтибди. Семинар олиб борувчи аёл сўрабди:
- Қайси бирингиз эрингизни севасиз?
Ҳамма қўлини кўтарибди. Кейин опа яна сўрабди:
- Охирги марта қачон эрингизга уни севишингизни айтгансиз?
Кимдир «бугун», кимдир «кеча», бошқаси эса «эслолмайман», дебди.
Кейин семинарни олиб борувчи опа ҳаммадан ўз эрларига «Азизим, мен сизни севаман», деб СМС жўнатишини сўрабди.
- Энди ҳамма аёллар телефонларини алмаштириб, келган СМСларни ўқиб кўрсин, — дебди.
Аёллар келган жавоб хабарларни ўқий бошлашибди:
«Онаси, касал-пасалмасмисан?»
«Нима, яна машинани уриб олдингми?»
«Тушунмадим, нима демоқчисан?»
«Яна нима ишкал чиқардинг?»
«Ҳазиллашма…»
«Гапни чайнамасдан, қанча кераклигини айт?»
«Туш кўраяпманми?»
«Ҳозироқ бу СМСни кимга ёзганингни айт».
«Узр, танимадим, ким бу?»
Хуллас, юқоридаги каби СМСлар билан тўқнашишни истамасангиз, турмуш ўртоғингизга ҳар куни севишингизни билдириб туринг.
Sana: 07/01/2025 Bo`lim: |
Ko`rdi: 6091 Qo`shdi: Mexmon |
Barcha Izohlar: 14 | |||||||||||||||||||||||||||||||||
Asosiy bo`limlar
Mini-chat
Nimani qidiramiz?
Ob-havo ma`lumotlari
Bizga qo'shiling!
Statuslar
SHER KIRITISH MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР Forumda nima gaplar?
So'ngi sharxlar
Hammaga salom. Kim rus va ingliz tili 6rganmoqchi b6lsa menga murojat qilsin. Manzil andijon yangi bozor mumtoz r6parasi telefon +998901469377... jaaa jonga tegdiyu bular... obbooooo... Oka z6r... bu qoshiq menga yoqdi juda... Yigitning sevgisi chin ekan... Ulugbek menike4ir 2 chiqar kutaman ukam... Exxxx axmoq... Ummonga gap yo'q... Salom... Biz bilan aloqa
Admin: Muzaffar Mail: MusicTv.uz@mail.ru Tel: +99894 500-30-35 Ish Vaqti: 09:00 - 18:00 odnoklassniki.ru/musictv.uz Sayt xaqida ma'lumot
Ro'yhatdan o'tganlar Barcha: 2139 Из них Admin: 3 Yigit qizlar Yigitlar: 1826 |