BORIMNI OL LEK KO'NGLIMGA TEGMA!
Яшаб турган инсонни кўнглини ўлдирмоқ уни хаётига нуқта қўйишдан оғирроқ. Инсон ўлса қалби учар самога, кўнгил ўлиб тани қандай яшайди?
Бизга осон ва билинмас нарсаларнинг натижалари нақадар оғир ва фожеали бўлишини қани энди бошиданоқ билсак?
Инсон танаси кўнгилни бошқара олмайди, кўнгилга оз бўлсада ёрдам бера оладиган ўша ирода ва сабр хам тана аъзоси эмас.
Йиғлайсан сув беришади...юзинга тарсаки туширишади..фойдаси-чи? Қалб оғриғи олдида инсонни тепкилаб ташла у тана оғриғидан йиғламайди.
Кўнглимизни бу тариқа захарловчи нарсаларнинг энг асосийсида севги, бевафолик ва сотқинликлар ётади.
Севгидан аввал ширин захарланиб, оғриғидан хузур қиласиз. Мингдан бирига тўғри келгувчи бахтли якун топса топди бўлмаса, хузури кетиб оғриғи қолади.
Оддий дўстингни бевафолигидан оғринасан. Хеч ким билмайдиган бир нарса бор кўнгилда: аслида инсон хеч қачон бировни айбламайди!
Мана шу пайтда у ўзидан жирканади...Демак мен ёмонман, демак мен лойиқ эмасман, демак мен...демак мен...демак мен..
Бу нарсаларни айтмайди, лекин шу демак мен дегани инсонни ичидан ўз МЕНини еб битира бошлайди. Ўзига ишонч хисси кемирила бошланади..
Оддийгина бир бевафолик а? Лекин натижасини қаранг, қалбимизда фожеа, қалбимизда фалокат. Нимадир емириляпти, нимадир нобуд бўляпти ахир...
Алам...алам...алам...ўкинч.. Нима еяпсан, нима ичяпсан, нима қилишинг керак...бари умуман гўё энди йўқдек. Кўнгил халак, халовати йўқ фақат титрайди...нахот ўляпман деб..iнсонни қалби нозик эканлигини била туриб ўз мақсадинг йўлидами у билан ўйнашдан аввал ўйлармикансан инсон? Ниятингга етарсан хам, кетарсан хам ғалаба ила бошинг юқори кўтариб...у инсонни қалбини кўмиб.
Менимча хаётда аслида рости хам инсон ўлимидан унинг рухини ўлдиришдек оғир гунох йўқ.
Уни умри аслида мана шунда ўғирланади.
Бугун жума, муборак кун. Бу сатрларни ўқиётган инсонларга хеч бўлмаса мана шу кунда кўнгил хақида ўйлашларини истардим.
Жума намозга бориб минг ракат намоз ўқиб илтижо қилганингиздан кўра ўша инсондан бир оғиз узр сўрашингиз ёки кўнглига малхам бўлгувчи бир харакат қилсангиз савоби улуғроқ бўлар?
Инсонни қалбини ўлдириб, бориб Аллохдан узр сўраш...балки тўғридир, лекин у инсон тирикку...ўлган қалби билан қандай яшашни билмаётгандир?
Уриб йиқитган инсонингизга ўзингиз келиб қўл бериб турғазмагунингизча бошқаларнинг қўлини у кўрмайди. Бошқалар қандай йиқитганингизни билмайди-ку.
Жума намозга шошиб келаётган инсонларнинг аксариятини мана шу нарсаларда кўнгли пок бўлишини истардим.
Намоз ўқишдан аввал инсон тахорат олиши керак. Лекин қалб тахоратини хам олиб, кўнгил пок бўлиб намоз ўқилсагина уни Аллох эшитса керак.
Намозга ниятга туришдан аввал, қилган хатоимизни тўғирлашга ният қилайлик.
Тахорат олишга киришдан аввал кўнгилни ювайлик ва оғринган дилга малхам бўлайлик.
Намозда гунохдан кечишни сўрашдан аввал эса, ўзимиз у гунохни кечир деб номлайлик.
Аллох кечиримли, рецепти оддий намоз ўқи деб рецептдек қараш керак эмаску. Бир ходимингизни уриб, бориб директордан узр сўраганингиз билан у ходим рози бўлармикан директорнинг авфидан?
Бу тўғримикан?
Аллох бекорга харакат қилсанг баракат бераман демайди.
Гунохдан хам ўтиш учун аввал ўзингиз харакат қилиб кейин Аллохдан сўрашингиз керак деб ўйлайман.
Яшаб турган инсонни кўнглини ўлдирмоқ уни хаётига нуқта қўйишдан оғирроқ..

Sana: 07/01/2025 Bo`lim: |
Ko`rdi: 6085 Qo`shdi: Mexmon |
Barcha Izohlar: 7 | ||||||||||||||||||||||||||
Asosiy bo`limlar
Mini-chat
Nimani qidiramiz?
Ob-havo ma`lumotlari
Bizga qo'shiling!
Statuslar
SHER KIRITISH MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР Forumda nima gaplar?
So'ngi sharxlar
Hammaga salom. Kim rus va ingliz tili 6rganmoqchi b6lsa menga murojat qilsin. Manzil andijon yangi bozor mumtoz r6parasi telefon +998901469377... jaaa jonga tegdiyu bular... obbooooo... Oka z6r... bu qoshiq menga yoqdi juda... Yigitning sevgisi chin ekan... Ulugbek menike4ir 2 chiqar kutaman ukam... Exxxx axmoq... Ummonga gap yo'q... Salom... Biz bilan aloqa
Admin: Muzaffar Mail: MusicTv.uz@mail.ru Tel: +99894 500-30-35 Ish Vaqti: 09:00 - 18:00 odnoklassniki.ru/musictv.uz Sayt xaqida ma'lumot
Ro'yhatdan o'tganlar Barcha: 2139 Из них Admin: 3 Yigit qizlar Yigitlar: 1826 |