«Хоним, ёшингиз нечада?..»


Доимо яшариб юриш сирлари

Аслида, неча ёшдалигимиз эмас, яшариб-яшнаб юришимиз ҳаммасидан муҳим! Бу, табиийки, юздаги ажинлару сочдаги оқ толаларгагина эмас, балки хатти-ҳаракатларимиз, ўзимизни тутишимиз, муомала маданиятимизга ҳам боғлиқ. Зеро, биргина имо-ишора билан ўн ёшга яшариш мумкин ёки... қартайиш...

Муомала ҳам санъат!

Ёш қизалоқлар бир гапириб, ўн куладилар. Уларга гап "отиш” ҳам, улар билан ҳазиллашиш ҳам осон. Буни қарама-қарши жинс вакиллари дарров англашади. Каттароқ аёллар эса (қанчалик ёш кўринишмасин) биргина кўз қарашлари билан асл ёшларини «сотиб» қўйишади. Ёш катталашгани сайин аёл киши камроқ уялади, қизаради ва кўзларини олиб қочади. Гап "отган”ларни эса бир сўз билан жойига "ўтқазиб” қўя билади. Бу ҳаммаси эркакча жинсий гормонлар таъсири. Чунки йиллар ўтгани сайин организмда уларнинг миқдори бирмунча ортади. Ташқаридан қараганда, бунинг ёмон томони йўқ, аммо муомалада бу ўзини кўрсатиб қўяди: аёлда қатъият, шафқатсизлик, тўғрисўзлик хислатлари тобора кўпроқ намоён бўла бошлайди. Бу хусусиятни ўзгартиришнинг кераги йўқ, чунки у аёлга янги имкониятлар дарвозасини очади (масалан, карьера борасида). Аммо зарур ўринларда буни бироз жиловлаб, мулойимлик, хуш муомала ва ширинсўзлик хислатларини ҳам намоён этиб туриш лозим.

Қадам ташлаш қоидалари

Йиллар ўтгани сайин зиммамиздаги вазифалар юки тобора орта боради ва бу хатти-ҳаракатларимиз, хусусан, юриш-туришимизга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Яъни аёл аввалгига нисбатан оғирроқ, секинроқ қадам ташлайдиган бўлиб қолади. Кўпчилик эркаклар бизнинг қандай одимлаётганимизга қараб, ёшимизни аниқлар экан. Демак, елкаларимизни тўғри тутиб, даҳанни бироз кўтариб, оҳиста ва енгил қадам ташлашимиз керак. Чиройли юришни ўрганиш учун қуйидаги машқларни бажариш лозим: 1. Деворга орқамизни қапиштириб турамиз (3 дақиқагача) ва у ёқдан бу ёққа шу ҳолатни сақлаб қолган ҳолда юришга ҳаракат қиламиз. 2. Бошга китоб қўйиб олиб, юришни ўрганамиз (1 дақиқадан 10 дақиқагача). 3. Оёқ учида юрамиз (10-15 дақиқа).

Нутқдаги ўзгаришлар

Ёш улғайгани сайин, аввало, овоз, қолаверса, нутқ ўзгаради. Инсон ёши қанчалик катта бўлса, шунчалик секин, сўз ва гаплар орасида кўпроқ тин олиб гапирадиган бўлади. Атрофдагилар буни ҳис этадилар. Ҳатто қандай кулишимиз ҳам ёшимизни ошкор қилар, ёши катталарнинг кулгуси чуқурроқ, яъни кўкракдан чиқаётган овоз жўрлигида бўлар экан. Бироқ мутахассислар огоҳлантирадилар: овозни ёшартираман, деб атайлаб ёшга хос бўлмаган диапазонда сўзлаш ва кулишга уриниш хавфли. Чунки бунда овоз пайчаларига ҳаддан зиёд кўп оғирлик тушади, натижада, товуш хириллаб қолиши мумкин. Овозни авайлаш, у ҳақда ёшликданоқ қайғуриш керак (масалан, тамаки чекмаслик, тутун ҳидламаслик, қаттиқ бақирмаслик, стресс ва совуқдан ҳимояланиш лозим). Шунда овозингиз ёқимлилигича қолади.

Ташқи кўринишга эътибор

Аёллар ҳамма ёшда ҳам ташқи кўринишларига эътиборли бўладилар. Аммо ёш қизчалар кўпроқ кийим-кечак, аксессуарларга ўч бўлиб, вақти-вақти билан ўзларини ойнага солишади, кийимларини ёки сочтўғнағичларини тез-тез тўғрилаб туришади. Каттароқ ёшдаги аёл эса кўпроқ юзига эътибор беради: янги ажин пайдо бўлмадими, кўз ости салқимаганми, соч турмаги ярашиб турибдими – шу саволлар уни кўпроқ қизиқтиради. Қанчалик ёш кўринмасин, кўзгуга боққанида бармоқлари билан терисини силайди, даҳанини кўтариб бўйнига разм солади, пешанасига тушиб турган сочларини тўғрилайди. Бу хатти-ҳаракатлар аёлнинг ёшини ошкор қилиши, шубҳасиз. Шу сабабли ўзингизга ишонинг ва сизни «қаритувчи» шундай одатларга берилиб кетманг.

Тест

Аслида, ёшингиз нечада?

Жисмоний ёшингизни паспортдагиси билан солиштириш учун сизга секундомер (қўл тетефонингизда бор), чизғич, шам ва бир ёрдамчи керак.

Тери ҳолати

Қўл кафтининг орқа томонидаги терингизни бош ва кўрсаткич бармоқларингиз билан 5 сония сиқиб, ушлаб туринг. Ҳосил бўлган бурма қанча вақт ичида асл ҳолига қайтди?

5 секундгача – 20 ёш

6 – 8 с. – 30 ёш

9 – 12 с. – 40 ёш

13 – 15 с. – 50 ёш

16 – 19 с. – 60 ёш

19 секунддан ортиқ – 70 ёшдан ортиқ.

2. Тезкорлик даражаси

Ёрдамчингиз50 см. узунликдаги чизғичнинг 0 томонини пастга қарата ушлаб турсин. Ҳушёр туринг! Ёрдамчингиз огоҳлантирмай туриб, чизғични қўйиб юбориши, сиз эса уни бош ва кўрсаткич бармоқларингиз билан ушлаб олишингиз керак. Кўринг-чи, қайси кўрсаткичда чизғични ушлаб олдингиз.

20 см. гача – 20 ёш

30 см. – 30 ёш

35 см. – 40 ёш

40 см. – 50 ёш

45 см. – 60 ёш

Ушлаб қолишга улгурмадингиз – 70 ёш ва ундан ортиқ.

Чидамлилик

Тик турган ҳолатда юрак уришингизни бир дақиқа давомида сананг. Кейин тез-тез 20 марта ўтириб-туринг. Пульсингиз қанчалик юқори кўтарилганини сананг.

10 тепкигача – 20 ёш

10 – 20 тепки – 30 ёш

20 – 30 тепки – 40 ёш

30 – 40 тепки – 50 ёш

40 ва ундан кўп – 60 ёш

Йигирма марта ўтириб-туришга улгурмадингиз – 70 ёш ва ундан юқори.

4. Мувозанат

Кўзларингизни юминг, бир оёқда туринг, иккинчи оёғингизни кўтариб, биринчисининг болдирига тиранг. Ёрдамчингиз шу ҳолда қанча тура олишингизни секундомер ёрдамида аниқлаб берсин.

30 сония ва ундан ортиқ – 20 ёш

25 сония – 30 ёш

20 сония – 40 ёш

15 сония – 50 ёш

10 ва ундан кам – 60 ёш




Бармоғингизми ёки қалам билан катакчалардаги 1 дан 25 гача бўлган рақамларга тегиниб чиқинг. Бунга қанча вақт кетди?

30 – 35 сония – 20 ёш

36 – 40 сония – 30 ёш

41 – 50 сония – 40 ёш

51 – 60 сония – 50 ёш

61 – 65 сония – 60 ёш

66 сониядан кўп – 70 ёш ва ундан ортиқ.

Ўпкадаги ўзгариш

Шам ёқинг. Уни қанча масофадан бир пуфлашда ўчира оласиз?

1 метр– 20 ёш

80 –90 см. – 30 ёш

70 –80 см. – 40 ёш

60 –70 см. – 50 ёш

50 –60 см. – 60 ёш

50 см.дан кам – 70 ёш ва ундан ортиқ.

Жисмоний куч

Ерга ётиб олинг. Шу ҳолатда қўлларингиз ва оёқларингизга тираниб, танангизни вертикал ҳолатда ердан қанча баландликкача кўтара оласиз?

40 марта – 30 ёш

35 марта – 40 ёш

28 марта – 50 ёш

23 марта – 60 ёш

12 мартадан кам – 70 ёш ва ундан ортиқ.


 
Sana: 08/01/2025
Bo`lim:
Ko`rdi: 2814
Qo`shdi: Mexmon
Barcha Izohlar: 4
0  
* 4 koen Kamalov Ne'matjon Bahodirovich  (21/11/2013 18:35) [Материал]
[size=16] hammaga salom[color=red] biggrin

0  
* 3 Sheherizada  (22/10/2013 21:58) [Материал]
salom

0  
* 2 Sheherizada  (22/10/2013 21:57) [Материал]
saaaallommm

0  
* 1 Sheherizada  (22/10/2013 21:56) [Материал]
[color=green] Assalomu aleykum Salom salom barchaga :D


Izoh qo'shish uchun ro'yhatdan o'ting!
[ Ro'yhatdan o'tish | Вход ]
Mini-chat
Nimani qidiramiz?
Reklama
Bizga qo'shiling!
So'ngi sharxlar

Hammaga salom. Kim rus va ingliz tili 6rganmoqchi b6lsa menga murojat qilsin. Manzil andijon yangi bozor mumtoz r6parasi telefon +998901469377...

jaaa jonga tegdiyu bular...

obbooooo...

Oka z6r...

bu qoshiq menga yoqdi juda...

Yigitning sevgisi chin ekan...

Ulugbek menike4ir 2 chiqar kutaman ukam...

Exxxx axmoq...

Ummonga gap yo'q...

Salom...



AFISHA
Biz bilan aloqa
..::OQ AYIQ::..
 Admin: Muzaffar
 Mail: MusicTv.uz@mail.ru
 Tel: +99894 500-30-35
 Ish Vaqti: 09:00 - 18:00
odnoklassniki.ru/musictv.uz

WhatsApp: +998945003035
Online
www.uzbek.mobi weplog.tv  
Всего на сайте: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Sayt xaqida ma'lumot

Ro'yhatdan o'tganlar

 Barcha: 2139  
 1 Oy mobaynida: 0  
 1 Xafta mobaynida: 0  
Kechagi yangilar: 0
Bugungi yangilar: 0

Из них

Admin: 3
Forum Moderatori:
Tekshiruvda: 0
Обычных юзеров: 2127

Yigit qizlar

 Yigitlar: 1826  
 Qizlar: 115



Сделать бесплатный сайт с uCoz