Ўзбек боксчисига безорилар ҳужум қилди
Шу йилнинг 6 октябрь куни ўзбекистонлик таниқли профессионал боксчи Алишер Раҳимовга бир гуруҳ безорилар ҳужум қилишган. Бу ҳақда Интернетдаги манбалар боксчининг ўзига таяниб хабар беришмоқда.
"Мен машғулот залидан чиқиб. Уйга қайтаётгандим, -дейди Раҳимов. - Шу пайт олдимга бир неча киши келиб: «Сиз Алишер Раҳимовмисиз?» деб сўрашди. Сўнгра бирга суратга тушишни илтимос қилишди. Ана шу вақтда улардан бири газ баллончасини чиқариб юзимга сепди. Кейин мени дўппослаб кетишди, таёқ билан оёғимга қаттиқ зарба беришди. Ҳозир касалхонадаман. Бир ҳафтадан кейин енгил машғулотларга киришсам керак".
Шифокорларнинг сўзларига кўра Раҳимовнинг оёғига қаттиқ зарба берилган, шу боис унинг машғулотларга киришиб кетишига кафолат йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Раҳимов шу йилнинг 4 ноябрь куни Россиянинг Краснодар ўлкасида ўрта вазнли 20 ёшли россиялик боксчи Айк Шахназарянга қарши жанг ўтказиши керак эди. Бироқ энди ушбу учрашув бекор қилинган.
35 ёшли ўзбек боксчиси бугунги кунгача 24та жанг ўтказган бўлиб, шундан фақат биттасида мағлубиятга учраган, қолган барчасини ўз фойдасига, хусусан 12 жангни нокаут билан ҳал қилган.

Sana: 07/01/2025 Bo`lim: |
Ko`rdi: 5926 Qo`shdi: Mexmon |
Barcha Izohlar: 7 | ||||||||||||||||||||||||||
Asosiy bo`limlar
Mini-chat
Nimani qidiramiz?
Ob-havo ma`lumotlari
Bizga qo'shiling!
Statuslar
SHER KIRITISH MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР Forumda nima gaplar?
So'ngi sharxlar
Hammaga salom. Kim rus va ingliz tili 6rganmoqchi b6lsa menga murojat qilsin. Manzil andijon yangi bozor mumtoz r6parasi telefon +998901469377... jaaa jonga tegdiyu bular... obbooooo... Oka z6r... bu qoshiq menga yoqdi juda... Yigitning sevgisi chin ekan... Ulugbek menike4ir 2 chiqar kutaman ukam... Exxxx axmoq... Ummonga gap yo'q... Salom... Biz bilan aloqa
Admin: Muzaffar Mail: MusicTv.uz@mail.ru Tel: +99894 500-30-35 Ish Vaqti: 09:00 - 18:00 odnoklassniki.ru/musictv.uz Sayt xaqida ma'lumot
Ro'yhatdan o'tganlar Barcha: 2139 Из них Admin: 3 Yigit qizlar Yigitlar: 1826 |