"Oriyat" Telba ona qismati [2-qism]

Avvalgi qismi Hikoyalar bo'limida

Ўшанда табиат камалакранг қўшиғини бошлаб, атроф баҳор оғушига шўнғиган дамлар эди. Буғдойзорлар шамол беланчагида тебраниб қўшиқ куйлаётганга ўхшайди, яқиндагина қишнинг оппоқ кўрпасига бурканган яланғоч дарахтлар энди яшил либосларини кийиб олишган.

Қишлоқда ҳамма қимирлаб қолган: кимдир экин экса, кимдир экинига сув тараяпти, кўплар ипак қурти боқаётгани учун ариқ бўйларидаги каллакланган тутлар кўклам ҳуснини бузиб тургандай гўё.

Қишлоқнинг тор асфальт йўлидан онасининг елкасига мингашиб бораётган Меҳрининг оғзи қулоғида, гўё бутун дунё қувончи унга ҳадя қилингандай ортларидан эргашиб келаётган болаларга қараб қиқир-қиқир кулади ва шодлигини сездириш учун оёқларини қимирлатиб-қимирлатиб қўяди, гоҳ тилини чиқариб уларни мазах қилган бўлади. Болалар эса уларни масхаралаб жўр бўлиб қичқиришади:

–Жинни, жинни, жиннининг қизи…

Ўзини қўл узатса етмайдиган баландликда – осмон-у фалакда деб ҳис этаётган Меҳри парвозга шайланаётган қушдай қўлларини ёзади ва тушиб кетишдан қўрқиб яна онасини маҳкам ушлайди. Гоҳ Маъқул холанинг бошига пешонасини қўйиб ором олади, унинг ҳидига маст бўлгандай кўзларини юмади. "Жинни”, деган сўзнинг асл маьносини тушунмагани учун бу ҳақорат унга чивин чаққанчалик таъсир этмайди.

Болалардан бири ердан кичкина тош олиб отди, бошқаси қўлидаги чўп билан аёлнинг кўйлагидан тортқилади. Маъқул хола бунга эътибор ҳам бермай шахдам қадам ташлар, тез юрганидан болалар унга етиб олиш учун чопиб боришарди.

Улар аёлнинг жиғига тегиб, томоша кўришни исташаётганди, шу боис ердан қўлларига илинган нарсани олиб ота бошлашди, қай бирининг отгани мўлжалга тегди, кутилмаганда аёл бирдан тўхтаб, ортига ўгирилди, болалар чўчиб тушишди ва кичикроқ бири қўрққанидан йиғлаб юборди.

Рўпарадан келаётган киши болаларни койиб берди, Меҳрига қараб: "Қизчани бирор иш қилиб қўймасин-да”, – деб бошини сарак-сарак қилди.

Меҳрига болаларнинг масхара қилиши, йўловчиларнинг ачинганнамо нигоҳи аҳамиятсиз, ақлдан озган бўлса-да, онаси ёнида эканидан бахтиёр эди.

Буғдой далалари, олмазор боғлардан ўтиб, қишлоқ чеккасига чиқишганида болалар орқада қолиб кетганди. Йўл-йўлакай аёл гоҳ ўзидан-ўзи жилмайди, гоҳ хандон отиб кулди, сой бўйига келиб, кичкинагина кўприкдан йўлнинг нариги бетига ўтиб, қўшни қишлоқдаги дала шийпонига етгач, таққа тўхтади ва миясига нимадир урилгандай бирдан тисланиб, ортига қайтди…

Она-бола ҳовлига кирганларида атрофга ғира-шира қоронғилик чўкиб, ҳавога салқин тушган, болалар уйда дастурхон ёзиб, нон ковшаётган эдилар. Ақли тиниқлашган аёл сўрида тушиб қолган рўмолини боғлади-да, югуриб ошхонага кирди.

Кўп ўтмай болалар ўтирган дастурхон устига бир товоқ қовурилган картошка пайдо бўлди…

Davomi bor...
 
Sana: 08/01/2025
Bo`lim:
Ko`rdi: 2056
Qo`shdi: Mexmon
Barcha Izohlar: 1
0  
* 1 4625490n DJ NEMATBEK.UZ  (22/11/2013 20:56) [Материал]
[size=10][color=green] smile


Izoh qo'shish uchun ro'yhatdan o'ting!
[ Ro'yhatdan o'tish | Вход ]
Mini-chat
Nimani qidiramiz?
Reklama
Bizga qo'shiling!
So'ngi sharxlar

Hammaga salom. Kim rus va ingliz tili 6rganmoqchi b6lsa menga murojat qilsin. Manzil andijon yangi bozor mumtoz r6parasi telefon +998901469377...

jaaa jonga tegdiyu bular...

obbooooo...

Oka z6r...

bu qoshiq menga yoqdi juda...

Yigitning sevgisi chin ekan...

Ulugbek menike4ir 2 chiqar kutaman ukam...

Exxxx axmoq...

Ummonga gap yo'q...

Salom...



AFISHA
Biz bilan aloqa
..::OQ AYIQ::..
 Admin: Muzaffar
 Mail: MusicTv.uz@mail.ru
 Tel: +99894 500-30-35
 Ish Vaqti: 09:00 - 18:00
odnoklassniki.ru/musictv.uz

WhatsApp: +998945003035
Online
www.uzbek.mobi weplog.tv  
Всего на сайте: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0
Sayt xaqida ma'lumot

Ro'yhatdan o'tganlar

 Barcha: 2139  
 1 Oy mobaynida: 0  
 1 Xafta mobaynida: 0  
Kechagi yangilar: 0
Bugungi yangilar: 0

Из них

Admin: 3
Forum Moderatori:
Tekshiruvda: 0
Обычных юзеров: 2127

Yigit qizlar

 Yigitlar: 1826  
 Qizlar: 115



Сделать бесплатный сайт с uCoz