2014 йилда Ўзбекистонда Chevrolet "Orlando"
ишлаб чиқарилади (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 26 ноябрь куни "General Motors Powertrain Uzbekistan” қўшма корхонасига ташриф буюрдилар.
Олий мартабали меҳмон қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти, шарт-шароитлари билан танишди. Дунёнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган "GM Uzbekistan”, "СамАвто”, "JV MAN Auto – Uzbekistan” сингари корхоналарда енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, махсус машиналар, кенг турдаги бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилмоқда.
"General Motors Powertrain Uzbekistan” корхонасини ташкил қилишга оид қарорига мувофиқ ташкил этилган ушбу йирик қўшма корхона минтақамизда автомобиллар учун двигателлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ягона заводдир. Бундай ноёб ва мураккаб ишлаб чиқариш корхоналари дунёнинг саноқли мамлакатидагина мавжуд.
Туркманистон Президенти мамлакатимиз автомобиль саноати ривожидаги улкан муваффақиятлардан бири бўлган, замонавий стандартлар асосида, энг сўнгги русумдаги технологиялар билан жиҳозланган ушбу корхона фаолиятини юқори баҳолади.
Олий мартабали меҳмон завод ҳудудида кўргазмага қўйилган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган замонавий енгил автомобиллар, юк машиналари, тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалик техникаси билан танишди. Туркманистон Президенти мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ушбу автомобиллар ва бошқа техника турининг кўплигига, уларнинг сифати ва дизайнига юксак баҳо берди. Гурбангули Бердимуҳамедовда "GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан янги ўзлаштирилган "Chevrolet Orlando” оилавий минивэни катта таассурот қолдирди. 2014 йилнинг биринчи чорагидан мазкур минивэнни кенг ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Шу билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи якунига етди.

Sana: 07/01/2025 Bo`lim: |
Ko`rdi: 9508 Qo`shdi: Mexmon |
Barcha Izohlar: 4 | |||||||||||||||||||||||
Asosiy bo`limlar
Mini-chat
Nimani qidiramiz?
Ob-havo ma`lumotlari
Bizga qo'shiling!
Statuslar
SHER KIRITISH MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР Forumda nima gaplar?
So'ngi sharxlar
Hammaga salom. Kim rus va ingliz tili 6rganmoqchi b6lsa menga murojat qilsin. Manzil andijon yangi bozor mumtoz r6parasi telefon +998901469377... jaaa jonga tegdiyu bular... obbooooo... Oka z6r... bu qoshiq menga yoqdi juda... Yigitning sevgisi chin ekan... Ulugbek menike4ir 2 chiqar kutaman ukam... Exxxx axmoq... Ummonga gap yo'q... Salom... Biz bilan aloqa
Admin: Muzaffar Mail: MusicTv.uz@mail.ru Tel: +99894 500-30-35 Ish Vaqti: 09:00 - 18:00 odnoklassniki.ru/musictv.uz Sayt xaqida ma'lumot
Ro'yhatdan o'tganlar Barcha: 2139 Из них Admin: 3 Yigit qizlar Yigitlar: 1826 |