Қоидани четлаб ўтган фуқаро $9800дан маҳрум бўлди

2000 АҚШ доллари эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни республикамиздан олиб чиқишга рухсат этилади.

Аммо, Истамбулга парвоз олдидан пойтахтлик Ш.Насритдинова ушбу меъёрга қаноат қилмаслиги оқибатида, божхона назоратидан яширган 9800 АҚШ доллари билан ҳайрлашишига тўғри келди.

Жисмоний шахслар республикамизга умумий оғирлиги 30 граммдан ошмайдиган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган фақатгина бештагача заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкинлигини фуқаро А.Касимов "унутган” кўринади. Бу эса унга қимматга тушди. Амалдаги тартибларга зид тарзда ва яширин равишда олиб киришга урингани сабаб унинг қиймати 21,6 млн. сўмдан ортиқ салкам 0,7 кг. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмлари энди ўрнатилган тартибда давлат фойдасига мусодара қилинади.



"Шарджа-Тошкент” йўналишида парвозини якунлаган фуқаро С.Юнусовга эса "кашанда”лиги панд берди. Ушбу шахс амалдаги тартибларга кўра рухсат этилган 10 қути ўрнига, 500 қути «Parliament» сигаретларини божхона баённомасида ва божхона ходимининг оғзаки сўроғи пайтида маъулм қилмасдан туриб, олиб киришга уринган экан.

Божхона чегарасини кесиб ўтаётган шахс айнан бир хил товарни ўзи ва оила аъзоларининг эҳтиёжларидан ошиб кетувчи миқдорда олиб келаётган бўлса, демак, у тижорат мақсадларини кўзлаётгани аён бўлади. Тижорат мақсадида олиб кирилаётган товарлар учун эса ўрнатилган тартибда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари ва тақдим этилиш керак бўлган ҳужжатлар фуқаро А.Исраиловга малол келди. Ҳар холда Бангкокдан қайтаётиб, у божхона назоратидан яширилган қиймати 1,5 млн. сўмдан ортиқ 176 дона анонас тропик меваларини фақат ўз оиласи дастурхони учун олиб келмаётгани аниқ эди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида "Тошкент-Аэро” ИБК ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аникланган 940 та қонунбузарлик ҳолатларида 5,7 млрд. сўмдан ортиқ қийматдаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.
 
Sana: 08/01/2025
Bo`lim:
Ko`rdi: 1188
Qo`shdi: Mexmon
Barcha Izohlar: 0

Izoh qo'shish uchun ro'yhatdan o'ting!
[ Ro'yhatdan o'tish | Вход ]
Mini-chat
Для добавления необходима авторизация
Nimani qidiramiz?
Reklama
Bizga qo'shiling!
So'ngi sharxlar

Reklama!!!
Hammaga salom. Kim rus va ingliz tili 6rganmoqchi b6lsa menga murojat qilsin. Manzil andijon yangi bozor mumtoz r6parasi telefon +998901469377...

Ucell абонент тўлови ошганлигини маълум қилди
jaaa jonga tegdiyu bular...

Ucell абонент тўлови ошганлигини маълум қилди
obbooooo...

Ulug'bek Rahmatullayev - Nega Mayussan [HIT]
Oka z6r...

Ulug'bek Rahmatullayevdan birdaniga 4 qo'shiq premyerasi [eXclusiv]
bu qoshiq menga yoqdi juda...

Oq lolalar… (Sevgi izhori)
Yigitning sevgisi chin ekan...

Ulug'bek Rahmatullayev - Nega Mayussan [HIT]
Ulugbek menike4ir 2 chiqar kutaman ukam...

Миллиардер Марк Цукерберг 19 млрд $ га "Whatsapp"ни сотиб олди!
Exxxx axmoq...

UmmoN guruhi - Nega Nega Yo'q [HIT]
Ummonga gap yo'q...

UmmoN guruhi - Nega Nega Yo'q [HIT]
Salom...



AFISHA
Biz bilan aloqa
..::OQ AYIQ::..
 Admin: Muzaffar
 Mail: MusicTv.uz@mail.ru
 Tel: +99894 500-30-35
 Ish Vaqti: 09:00 - 18:00
odnoklassniki.ru/musictv.uz

WhatsApp: +998945003035
Online
www.uzbek.mobi weplog.tv  
Всего на сайте: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0
Sayt xaqida ma'lumot

Ro'yhatdan o'tganlar

 Barcha: 2139  
 1 Oy mobaynida: 0  
 1 Xafta mobaynida: 0  
Kechagi yangilar: 0
Bugungi yangilar: 0

Из них

Admin: 3
Forum Moderatori:
Tekshiruvda: 0
Обычных юзеров: 2127

Yigit qizlar

 Yigitlar: 1826  
 Qizlar: 115



Сделать бесплатный сайт с uCoz