"Oriyat" Telba ona qismati [1-qism]
————Қисса————
Катта тут дарахти остидаги сўрида боласининг кўйлагига тугма қадаб ўтирган аёл ўз-ўзидан қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди, кулги борган сайин авжига чиқиб, тут шохига қўниб турган бир жуфт чумчуқ "пир” этиб учиб кетди, қаҳқаҳа овозини эшитган болалар уйдан югуриб чиқишди.
Аёл тикаётган кўйлагини бир четга улоқтириб ўрнидан турганида сўрининг тахталари силкинди, бошидаги рўмоли сирпаниб тушиб, тўзғиган сочлари кўринди, тиззасига суяниб қўғирчоқ ўйнаётган икки ёшли қизчаси Меҳри қалқиб тушди. У буни сезмади ҳам, бошяланг, оёқяланг ҳолда дарвоза томон юриб, кўчага иқиб кетди. Қизча онасига эргашиш учун сўрининг четигача келди-ю, қандай тушишни билмай атрофга аланглади ва иложини тополмай қўлларини чўзганича онасини чақирди:
– Она, онажон!
Синглисининг йиқилишидан чўчиган Санам уни овутмоқчи бўлганди, қулоқ солмади, хархашасини давом эттираверди.
– Тушаман… Тушаман…
Санам Меҳрининг кўчага чиқиб кетишидан қўрқиб уни алдашга ўтди: қўғирчоғини йўргаклаб берди, олмади, шохни эгилтириб, тут териб узатди, тўкиб юборди, сўнг орқасига ўгирилиб тушмоқчи бўлди ва оёқларини узатганди, сўри баландлик қилиб, осилиб қолди.
– Йикиламан… Йикиламан…
Ноилож қолган Санам қичқираётган синглисини тушириб қўйганди, у дарвоза томонга пилдираб кетди.
– Кўчада кучукча бор, оёғингни тишлайди, – деди Санам Меҳрининг йўлини тўсиб қўлидан ушларкан.
Қизча опасининг қўлини силтаб чопиб кетаётганида тошга тўқишиб йиқилди ва тиззаси шилинди. Меҳри энди ўтирган жойида тиззасини ушлаб йиғлади, Санам унинг тиззаларини ўқалаб қўйди-да, кичкина оёқчалари билан ер тепинди:
– Нега синглимни йиқитасан, тепаман сени, тепаман…
Меҳри бирпас жим бўлгач, яна қўли билан дарвозани кўрсатиб йиғлади:
– Она! Онажон! Онамга бойаман!
Синглисига гап уқтиролмаган Санам чарчади ва нажот кутгандай опасига қаради: ерга тўкилган тутларни пуфлаб, ҳовучига солиб капалаётган Бодом унга эьтибор ҳам бермади, оппоқ тут таъми хуш ёққаниданми иштаҳа билан кавшанарди.
Қўлидаги ўйинчоқ милтиқчани ковлаб зериккан Хайрулла Шамсиддиннинг пинжига тиқилганди, акаси итариб юборди ва у мувозанатини йўқотиб, дабдираб кетди, Ғайбиддин ушламаганида нақ ҳовузга бориб уриларди. Санам энди Шамсиддинга қарамоқчи бўлди, лекин нигоҳи унинг мушт бўлиб тугилган қўлларига тушди-ю, юзига қарашга ботинолмади, кўзларини олиб қочди.
Тез-тез такрорланадиган бу манзара болаларга ёд бўлиб кетган, улар оналари билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни лоқайд кузатишар, фақат Шамсиддингина жаҳлига чидолмаётганини сездириб қўярди. Ҳозир ҳам синглисининг хархашаси асабига тегиб, бақириб юборди:
– Ўчир овозингни! Ўчир! Бир ураман, ўласан!
Акасининг ўдағайлашидан қўрққан Меҳри Санамга ёпишиб жим бўлди. Санам кўйлагининг этагини қайириб, синглисининг бурнини артиб қўйгач, овутиш учун сўрига олиб чиқди, онасининг қутичасида турган икки дона гугурт чўп ва тугмадан қўлбола қўғирчоқ ясади. Чўп учини тугманинг ўртасига қўйиб, қийқим билан ўради ва иккинчи чўпдан қўл ясаб, ип билан чандиб ташлади, бошқа қийқимни қайириб ёқа очиб, тугмачага кийдирди. Қўлларини икки томонга чўзган қўғирчоқ Меҳрига ёқиб қолиб, завқ билан томоша қилди, бир зумда онасини унутиб, қўғирчоғига алла айта бошлади:
– Алла, болам, алла,
Шакай болам, алла…
Шамсиддин эса нафратига чидай олмай ҳовлининг у бошидан бу бошига бетоқат юраркан: "Бошланди! Бугун ҳам бошланди!”, – дер эди нуқул.
Кўп ўтмай дарвоза очилиб, аёл қайтиб келди, онасини кўрган Меҳри унга талпинди, аёл ҳам тўғри қизи томон юрди, қўллари билан юзларини силади, эркалади ва даст кўтариб елкасига ўтқизди-да, яна кўчага чиқиб кетди.
Болалар қўрқув билан акаларига қарашди, Шамсиддиннинг қўллари ҳануз мушт бўлиб тугилган, кўзлари ғазабдан ёнганича Меҳрини кўтариб олган онасининг ортидан қараб қолди, аммо йўлини тўсмади, қайтармади, ўзига ҳадик билан тикилиб турган укалари ва сингилларига қараб:
–Ўлмайдими! Ишингиз бўлмасин, – деди
Аслида онасига гап ўқтириб бўлмаслиги, уни тўхтатиш учун қўлларидан тортиб судраганлари, боғлаб қўйганлари, дарвозани қулфлаганлари кор қилмагани жаҳлини ичига ютишни ўргатаётганди Шамсиддинга. Бугун ҳам юраги лахча чўғ бўлиб турганига қарамай бепарволарча гапирди:
– Ўлмайдими!..
Шамсиддин уйга кириб, ҳозиргина бўлиб ўтган воқеаларни унутиш учун телевизор қўйиб, бирпас томоша қилмоқчи бўлди-ю, кўнглига сиғмади. Укалари барибир бола-да, Шамсиддин ҳовлига чиққанида, улар қувлашмачоқ ўйнашаётганди…

DAVOMI BOR...
Sana: 08/01/2025 Bo`lim: |
Ko`rdi: 2128 Qo`shdi: Mexmon |
Barcha Izohlar: 0 | |
Asosiy bo`limlar
Mini-chat
Nimani qidiramiz?
Ob-havo ma`lumotlari
Bizga qo'shiling!
Statuslar
SHER KIRITISH
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
Forumda nima gaplar?
(6) |
(3) |
(5) |
(40) |
(4749) |
(10) |
(0) |
So'ngi sharxlar
Hammaga salom. Kim rus va ingliz tili 6rganmoqchi b6lsa menga murojat qilsin. Manzil andijon yangi bozor mumtoz r6parasi telefon +998901469377...
jaaa jonga tegdiyu bular...
obbooooo...
Oka z6r...
bu qoshiq menga yoqdi juda...
Yigitning sevgisi chin ekan...
Ulugbek menike4ir 2 chiqar kutaman ukam...
Exxxx axmoq...
Ummonga gap yo'q...
Salom...
Biz bilan aloqa
Admin: Muzaffar
Mail: MusicTv.uz@mail.ru
Tel: +99894 500-30-35
Ish Vaqti: 09:00 - 18:00
odnoklassniki.ru/musictv.uz
Mail: MusicTv.uz@mail.ru
Tel: +99894 500-30-35
Ish Vaqti: 09:00 - 18:00
odnoklassniki.ru/musictv.uz
Sayt xaqida ma'lumot
Ro'yhatdan o'tganlar
Barcha: 2139
1 Oy mobaynida: 0
1 Xafta mobaynida: 0
Kechagi yangilar: 0
Bugungi yangilar: 0
Из них
Admin: 3
Forum Moderatori:
Tekshiruvda: 0
Обычных юзеров: 2127
Yigit qizlar
Yigitlar: 1826
Qizlar: 115